Фарғонада KOICA билан шерикликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

    Ижтимоий ҳаёт 1 июн 2022 1713

    Фарғона шаҳрида Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – KOICA билан шерикликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Хи Санг, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси директори Пак Сунжин, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги масъуллари, Фарғонадаги йирик Корея компаниялари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

    Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида ташкил этилган ушбу марказ лойиҳасини амалга ошириш учун Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан 9 миллион 320 минг доллар миқдорида инвестиция киритилиб, замонавий ўқув биноси, ётоқхона, ошхона ва спорт залидан иборат мажмуа барпо этилди. Марказга барча замонавий ускуна ва жиҳозлар Жанубий Кореядан олиб келинган. Ўқув-машғулотлари ҳам ушбу мамлакат дастур ва қўлланмалари асосида ўтилади.

    Марказ учун танланган 5 та – электроника, ахборот технологиялари, автомобилсозлик, тикувчилик ва косметология таълим йўналишлари вилоят иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этади.

    Амалиётга асосий эътибор қаратилган ушбу ўқув марказида бир йилда 480 нафар ишсиз фуқарони касбга ўқитиш имконияти мавжуд. Ўқувчилар 6-8 ойлик курсларда касбий таълим олишади.

    Ҳозиргача мамлакатимизда бу каби марказлар Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида бор эди. Фарғонада ташкил этилган янги марказ эса водий вилоятлари аҳолисига хизмат кўрсатади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates