Корея Республикаси билан экология соҳасида сармоявий ҳамкорлик кенгайтирилади

    Яшил сайёра 27 январ 2023 671

    Жорий йил 26 январда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Корея Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Ю Чже Чол билан экология соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама этишга бағишланган музокаралар ўтказилди.

    Хусусан, «Жиззах вилоятида санитария полигонлари ва қайта юклаш станцияларини қуриш» ҳамда «Оҳангарон» ва «Майдонтол» полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаларини амалга оширилиши кўриб чиқилди. Томонлар лойиҳаларни муваффақиятли ва ўз вақтида фойдаланишга топширишга ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

    Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Глобал яшил ривожланиш институти (GGGI) билан ҳамкорликда Оролбўйида экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган лойиҳалар яқин ҳамкорликда муваффақиятли амалга оширилаётганлиги қайд этилди.

    Маълумот учун: Лойиҳаларда иқлимга чидамли агробизнесни ривожлантириш, табиий офатлар хавфини камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш орқали Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини тиклаш кўзда тутилган.

    Музокаралар якунлари бўйича иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш орқали энергия, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган икки томонлама мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates