Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда банкнинг БХМ бўлими бошлиғи О.Р. фуқаролар томонидан омонат учун топширилган пулларни банк кассасига кирим қилмагани аниқланган.

У шу билан бирга, маблағлар банк кассасига кирим қилингани ҳақида омонат ҳисобварақларига сохта маълумотлар киритган.

Текширув давомида О.Р. 1,3 млрд сўмни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.