“Statistical Review of World Energy 2025” ҳисоботи маълумотлари асосланган инфографика бу борада энг йирик истемолчилар кетма-кетлигини намойиш этади.
2024 йилда Хитой 92,2 эксажоул кўмир истеъмол қилди ва бу борада жаҳон ҳажмининг 55,8 фоизини ташкил этди. Бундай кўрсаткич мамлакат саноати кўламини, унинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг жадал ривожланишига қарамай, кўмир ишлаб чиқаришга қарамлигини билдиради. Хитой ва Ҳиндистон биргаликда жаҳон кўмир истеъмолининг деярли 70 фоизини таъминлайди, бу эса аҳоли энг кўп яшайдиган икки мамлакатда талабнинг юқори концентрациясини таъкидлайди.
Ушбу икки йирик мамлакатдан ташқари, учинчи ўринни 4,8% билан АҚШ эгаллайди, ундан кейин Индонезия (2,9%), Япония (2,7%) ва Россия (2,3%) туради.
Мамлакатлар тоза энергия манбаларига ўтгани сайин кўмирга бўлган талаб нотекис ўзгармоқда. Масалан, иқтисоди ривожланган бир қатор мамлакатларда кўмирдан фойдаланиш қисқараётган бўлса, энергия истеъмоли тобора ортиб ривожланаётган мамлакатларда эса кўмир ишлатиш ҳали ҳам ортиб бораётир. Жумладан бу борада энг катта ўсишни Вьетнам – 9,3%, ундан кейин Индонезия (9,0%) кўрсатди. Шу билан бирга кўмирдан фойдаланиш Туркияда 7,1 фоизга, Ҳиндистонда эса 3,7 фоизга ошди, деб хабар берди naked-science.ru.