Унга мувофиқ:
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, шунингдек, умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчиларини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона тартиби белгиланади;
мазкур давлат хизматларидан фойдаланиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали электрон шаклда топширилади;
10-синф ўқувчиларининг ўқишини техникумларга кўчириш тартиби алоҳида белгиланиб, ўқувчилар учун касбий таълим олиш имкониятлари янада кенгайтирилади;
касбий таълим ташкилотларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича хулоса беришнинг ягона тартиби жорий этилади;
Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда мазкур давлат хизматларини ЙИДХП орқали кўрсатиш имконияти йўлга қўйилади;
давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида зарур бўлган маълумотларни тегишли давлат органларидан электрон шаклда олиш имконияти яратилади;
фуқаролар учун давлат хизматларидан фойдаланиш жараёни рақамлаштирилади, соддалаштирилади ва ортиқча бюрократик жараёнлар камайтирилади.