Бино 12 та тўлиқ жиҳозланган квартирадан иборат бўлиб, улар ижтимоий уй-жой сифатида топширилади. Қурилиш конструкциясининг ташқи қобиғини 3D чоп этиш жараёни атиги 34 иш кунида тугалланди ва бутун жараённи бор-йўғи уч нафар оператор назорат қилди.
Лойиҳанинг муаллифлари сифатида девелопер Plurial Novilia ва HOBO Architecture архитектура бюроси иштирок этди. Саноат усулидаги 3D босма ишлари PERI 3D Construction мутахассислари томонидан COBOD BOD2 қурилмаси ёрдамида амалга оширилди. Қизиқ жиҳати шундаки, хусусиятлари жиҳатидан ўхшаш бўлган қўшни объект анъанавий қурилиш усуллари билан барпо этилган бўлиб, унинг қурилиши уч ойга кўпроқ вақт талаб қилган, деб хабар берди techcult.ru.