Унда 2000–2023-йиллар оралиғида дунё аҳолисининг умр кўриш давомийлиги, ўлим сабаблари ҳамда касалликлар билан боғлиқ ўзгаришлар таҳлил қилинган.
Қайд этилишича, COVID-19 пандемияси оқибатларидан сўнг жаҳонда ўртача умр кўриш давомийлиги яна пандемиягача бўлган кўрсаткичларга яқинлашган. Яъни 73,3 ёшга етган.
Бироқ юқумли бўлмаган касалликларнинг ўлим ҳолатларидаги улуши тобора ортиб бормоқда. Хусусан, 2000-йилда барча ўлимларнинг 58 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 74 фоизга етган.
Шу билан бирга, соғлом умр кўриш давомийлиги 62,8 ёшни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан бироз пасайиш кузатилган.
Бундан ташқари, Альцгеймер касаллиги ва бошқа деменциялар билан боғлиқ ўлимлар 2000–2023-йилларда уч баробар кўпайган. Жумладан, деменция 2023-йилда дунёдаги ўлим сабаблари орасида 5-ўринга кўтарилган.
ЖССТ маълумотларига кўра, 2019–2023-йилларда депрессив бузилишлар билан боғлиқ касалликлар 20 фоизга ошган.
Ҳисоботда таъкидланишича, ушбу тенденциялар мамлакатларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, эрта ташхис, руҳий саломатлик ва аҳолининг соғлом умр кўриш давомийлигини оширишга янада катта эътибор қаратишни талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунларига кўра, мамлакатимизда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этмоқда. “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида ушбу кўрсаткични 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.
ССВ Матбуот хизмати.