Колумбиядаги кучли зилзила оқибатида 132 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Caracol телеканали расмийларга таяниб.
“Бир юз ўттиз икки киши ҳалок бўлди, 570 киши жароҳат олди ва 32 шаҳар қизил хавф даражасида”, дейилади Х ижтимоий тармоғидаги хабарда.
Қайд этилишича, вазият Перейра ва Кофе минтақасининг бошқа ҳудудларида, шунингдек, Валье-дель-Каука ва Чоко департаментларида айниқса оғир.
Душанба куни эрталаб 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг эпицентри Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар муниципалитети яқинида жойлашган эди. Зилзилалар Колумбиянинг катта қисмида ва қўшни мамлакатларда сезилди. 1575 та турар-жой биноси зарарланган ва 37 таси бутунлай вайрон бўлган. Бундан ташқари, 18 та соғлиқни сақлаш маркази, 52 та таълим муассасаси, 18 та йўл ва еттита аэропорт зарар кўрган, деб хабар берди ria.ru.
Расмийлар миллий фалокат ҳолатини эълон қилишди.