Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 146 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ю. 80 дона “ЗАРДЕКС” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқарога сотган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Департаментнинг Яккасарой тумани бўлим ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.А. 15 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқарога сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.