Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ёш оилада юзага келган тортишувлар келиннинг яқинлари, хусусан аммасининг ғазабига сабаб бўлган. Шундан сўнг аёл ўзига таниш бўлган 1992 ва 1994 йилларда туғилган икки нафар шахсга куёвни ўлдиришни таклиф қилган ва бунинг эвазига катта миқдорда пул беришини билдирган.
Маълумотларга кўра, Навоий вилояти ИИБ ходимлари ҳолатдан хабар топгач, суиқасд саҳнасини ташкил қилиб, жараённи видеотасмага олган ва уни ижтимоий тармоқ орқали аёлга юборган. Аёл эса видеони хурсандчилик билан қабул қилиб, келишилган 40 миллион сўмнинг 2 миллион 300 минг сўмини ёлланган шахсларнинг пластик картасига ўтказиб берган.
Шундан сўнг Навоий вилояти ИИБ ҳамда Зарафшон шаҳар ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида аёл жиноят устида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми — қасддан баданга оғир шикаст етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.