Эндиликда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарор ва хабарномалар бўйича эътирозингизни ортиқча оворагарчиликсиз ва ҳужжатларсиз онлайн билдиришингиз мумкин бўлади.

Қандай қилиб дейсизми?

— my.gov.uz порталига кирасиз (ёки мобил иловани юклаб оласиз)

— "Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан чиқарилган қарор ва юбориладиган хабарномалар юзасидан мурожаат юбориш" хизматини топасиз;

— эътирозингизни асословчи маълумотларни киритиб, юбориш тугмасини босасиз.

Мазкур хизмат ҳозирча синов тариқасида ишламоқда, 1 сентябрдан тўлиқ йўлга қўйилади.