Фестиваль – узумчилик, миллий таомларимиз, ҳунармандчилик, агротуризм ва энотуризмни бир туристик маҳсулотга бирлаштирадиган халқаро майдонга айланмоқда.

21-22 август кунлари бўлиб ўтадиган тадбирлар орқали Паркентнинг бетакрор табиати, узумзорлари, миллий анъаналари ва меҳмондўстлиги юртдошларимиз ҳамда хорижий сайёҳларга кенг тарғиб қилинмоқда.