ЙҲХХ матбуот хизмати хмаълум қилишича, республиканинг барча ҳудудларида ўрнатилган радарлар ва бошқа махсус техник воситалар махсус жиҳозланган автомобиллар ёрдамида кўздан кечирилмоқда.

Ушбу қурилмаларнинг соз, аниқ ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида улар Ўзбекистон миллий метрология институти мутахассислари томонидан мунтазам равишда метрологик текширув ва синовлардан ўтказилади.

Текширув жараёнида радарларнинг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, транспорт воситаларининг тезлигини қайд этиш аниқлиги ҳамда қурилмаларнинг қонуний фаолият юритаётгани баҳоланади.

Аниқланган камчиликлар ёки қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўради.

Таъкидланишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда нафақат тартиб-интизом, балки қонунийлик, холислик ва фуқароларга нисбатан адолатли муносабат ҳам муҳим аҳамиятга эга.