«Форум доирасида ташкил этилган кўргазма билан танишдик. Унда уюшган наркожиноятчиликка қарши комплекс курашишда қўлланиладиган замонавий рақамли технологиялар, техник воситалар ва махсус ускуналар намойиш этилди», дея ёзади Мирзиёева. 

Мамлакатимиз иштирокчи-давлатлар учун наркотрафик, хавфли юклар ва трансмиллий жиноятчиликни тезкор кузатиб бориш имконини берувчи ягона сунъий интеллект платформасини яратиш ташаббусини илгари сурди.