У, шунингдек, иқтисодий салоҳиятимиз ва имкониятларимизни юқори баҳолаб, мамлакатимизга аввалроқ келмаганидан афсусда эканини билдирди.
Бу ҳақда журналист Жаҳонгир Олимов маълум қилди.
Андрей Бабиш Скода компанияси томонидан Ўзбекистонга поездлар етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини ҳам алоҳида олқишлади.
Шунингдек, Андрей Бабиш Ислом цивилизацияси марказига ҳам борди. Чехия бош вазири бугун бизга берган интервьюсида марказни «фантастик» дея таърифлади.
Делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказида тарихдаги буюк шахсларимиз, айниқса, Амир Темур билан «жонли мулоқот» қилишдан жуда катта таассурот олишди.
Бабиш марказнинг фахрий меҳмонлар китобига шундай сўзларни ёзиб қолдирди:
«Бу музейни таърифлашга сўз топиш қийин — чинакамига ҳайратланарли. Афсуски, вақтимиз жуда чекланган, албатта яна бир кун қайтиб келишим керак бўлади.
Биз Ўзбекистонда эндигина бор-йўғи бир неча соат бўлдик, аммо мамлакатингиз менда жуда катта таассурот қолдирди. Бу буюк мамлакат — бой тарихга, ажойиб инсонларга, айниқса, салоҳиятли ёш авлодга эга.
Ҳаммаси жуда ажойиб. Умримда бундай музейни ҳали кўрмаганман. Ростдан ҳам ниҳоятда таъсирли. Табриклайман».