Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов иштирокида йиғилишда янги бошлиқ жамоага таништирилди.

Акмал Валиев 1975 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 1998 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – Иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни бошқариш. Махсус унвони — Солиқ хизматининг И даражали маслаҳатчиси.

Меҳнат фаолияти давомида Самарқанд вилоятида Солиқ органларида турли лавозимларда фаолият юритган.

Тайинловга қадар 2024 йилдан Самарқанд вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.