Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С. фуқаро З.Х.га чет элда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 85 000 сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида ундан умумий баҳоси 53,7 млн сўмлик 52 турдаги 1 192 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Д. 23 турдаги 601 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро С.Д.га 42,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.