Жорий йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 09:45 ларда 42-йўналишда ҳаракатланувчи автобус салонида йўловчи – 1978 йилда туғилган Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан T.S.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”), 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Суд томонидан ушбу шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.