Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Уммон Султонлигига ташрифи доирасида «Harvest Circular Agri-Tech» компанияси асосчиси Муҳаммад Саад Али билан ўтказилган учрашувда маълум қилинди.
Қайд этилишича, заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3 миллион литрни ташкил этади. Лойиҳа доирасида 65 тагача янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Учрашувда бор кислотаси, кальций, магний ва молибден асосидаги ўғитлар ишлаб чиқариш, экинларни барг орқали озиқлантириш, яйловлар ҳосилдорлигини ошириш ҳамда маҳсулотларни фермерларга мақбул нархларда етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, компаниянинг экин турига қараб ўғитларни тавсия қилувчи рақамли платформасини «Агрокўмакчи» иловасига интеграция қилиш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур лойиҳа импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, фермерлар харажатларини камайтириш ҳамда маҳсулотларни Марказий Осиё давлатларига экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.