Бу натижа сўнгги йилларда мамлакатда давлат бошқарувини рақамлаштириш, давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ.

Қайд этиш жоизки, БМТнинг Электрон ҳукумат рейтинги мамлакатларда рақамли давлат хизматлари ривожи, телекоммуникация инфратузилмаси ҳамда инсон капиталининг ҳолатини баҳолайди.

Ўзбекистоннинг рейтингдаги мавқеи яхшиланиши давлат бошқарувида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётганини кўрсатади.