Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш, халқаро юк ташувларини енгиллаштириш ва чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Тошкент–Ашхобод–Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда чегарадош ҳудудлар аҳолиси учун 2004 йилги ҳукуматлараро битимда назарда тутилган уч суткагача визасиз қатнов тартибини тиклаш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, консуллик соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ваколатли идоралар ўртасида ахборот алмашинувини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган масалаларни тегишли идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.