Тадбир Жиззах вилояти Ёшлар инновацион марказида ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимлиги, Эрон Ислом Республикасининг Марказий вилояти делегацияси, Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси ҳамда икки давлат тадбиркорлари иштирок этди.

Бизнес-форумнинг очилиш қисмида Эрон Ислом Республикаси Марказий вилояти генерал-губернатори М.З. Вакили, Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Б.М. Юсупов, Эроннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси М.А. Искандарий ҳамда Марказий вилоят Савдо-саноат палатаси раҳбари Н. Бейкий сўзга чиқди.

Маърузаларда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Форум доирасида Жиззах вилояти тадбиркорлари ва Эрон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида B2B ҳамда G2B учрашувлари ҳам ташкил этилди.

Музокараларда қўшма корхоналар ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш, шунингдек, янги бизнес лойиҳаларини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ташкилотчиларга кўра, бизнес-форум икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Жиззах вилоятининг халқаро бизнес ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.