баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Россия вакцинасини синовдан ўтказгандан сўнг, 100 фоиз кўнгиллиларда иммунитет кузатилган

20 дан ортиқ давлатлар Россиянинг COVID-19га қарши вакцинасига қизиқиш билдирган ва беш мамлакат уни ишлаб чиқаришда иштирок этишни режалаштиришмоқда.

Россия олимлари томонидан ишлаб чиқилган коронавирус вакцинаси юз фоиз кўнгиллиларда иммунитет яратади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев маълум қилди.
Унинг CNN телеканалига айтишича, синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичи вакцина қабул қилингандан кейинги 21-куни барча кўнгиллиларда иммунитет пайдо бўлганини кўрсатмоқда.

Дмитриевнинг сўзларига кўра, ҳайвонларнинг 100 фоизида эмлашдан кейин иммунитет ривожланган.

Россия Федерацияси томонидан вакцина тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш вақти ҳақида гапирилганда, у барча маълумотлар август ойида тақдим этилишини айтди.

Бундан ташқари, Кирилл Дмитриевнинг таъкидлашича, 20 дан ортиқ давлатлар Россиянинг COVID-19га қарши вакцинасига қизиқиш билдирган ва беш мамлакат уни ишлаб чиқаришда иштирок этишни режалаштиришмоқда.
Аввалроқ, Н. Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва Микробиология марказида ушбу вакцина жорий йилнинг сентябр ойида ва "Вектор" Давлат илмий маркази томонидан яна бир вакцина октябр ойида саноат миқёсида ишлаб чиқарилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates