45,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2023 йил январь ойи учун мўлжалланган экспорт режасини 131 фоизга бажарди.

    Айтиш жоизки, комбинат маҳсулотлари асосан Туркия, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Польша, Тожикистон, Нидерландия, Хитой каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Шунингдек, комбинат маҳсулотлари янги бозорлар, хусусан Сенегал, ЖАР, Австрия, Испания, Финляндия ва Сингапур каби давлатларга ҳам юборилмоқда.

    Жорий йилнинг январ ойида 45,1 миллион долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган. Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, 29,1 миллион долларлик мис маҳсулотлари (3,4 минг тонна), 6,6 миллион долларлик рух металли (2,1 минг тонна) ва 9,4 миллион долларлик бошқа турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

    Эътиборлиси, Нидерландия давлатига 8,8 миллион долларлик 126 тонна молибден маҳсулотлари экспорт қилинди, бу кўрсаткич режага нисбатан 180 фоизни ташкил этди.

    Сўнгги пайтларда нодир металлар, молибден ва волфрам маҳсулотларига дунё бозорида талаб ортиб бормоқда. Бунда комбинатнинг Самарқанд вилоятида жойлашган Ингичка конидаги техноген чиқиндиларидан волфрам металини олишни бошлагани муҳим аҳамият касб этади, дейилади комбинат матбуот хизмати хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates