Британия 2025 йилда Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни ёллашни кўпайтирмоқчи

    Британиянинг "Pro-Force" рекрутинг компанияси жорий йилда 600 дан ортиқ ўзбекистонликни ишга олган. Келгусида Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари сонини кўпайтиришни режалаштирилмоқда.

    Ташқи ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва "Ватандошлар" жамоат фонди вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси Линкольншир шаҳридаги "Staples Vegetables" фермер хўжалигига ташриф буюриб, бу ерда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди.

    Ўзбекистон делегацияси фуқароларимизнинг яшаш ва иш шароити билан яқиндан танишди. Уларнинг Буюк Британияда бўлишлари, маиший ва бошқа муаммолари юзасидан фикр алмашилди, маҳаллий қонунчиликка риоя этиш юзасидан суҳбат ўтказилди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон элчихонаси кўмагида фермер хўжалиги раҳбарияти ва Британиянинг "Pro-Force" рекрутинг компанияси билан музокаралар ташкил этилди.

    Унда Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзбекистонлик ишчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Британия томони ушбу йўналишда йўлга қўйилган ҳамкорликни юқори баҳолаб, Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни ёллашни давом эттиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

    "Pro-Force" рекрутинг компанияси директори Энди Симпсоннинг таъкидлашича, жорий йилда унинг компанияси 600 дан ортиқ кишини ишга олган. У, шунингдек, келгусида Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари сонини кўпайтиришни режалаштирилганини билдирди.

    Умуман олганда, 2025 йилда Буюк Британия ҳукумати ташқи ишчи кучининг умумий сонини 40 минг кишига етказмоқчи, уларнинг маълум қисми Марказий Осиёдан жалб қилинади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates