Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

    Ҳужжатлар 19 апрел 2022 6169

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

    Ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ташаббусларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш орқали кичик ва ўрта тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида:

    1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линиясини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

    2. Белгилансинки:

    кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;

    тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

    тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;

    кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

    3. Мазкур қарор доирасида ажратилган кредит линиясидан самарали фойдаланилишини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари С.У.Умурзаков томонидан амалга оширилади ва унга қуйидаги вазифалар юклатилади:

    кредит маблағларига талаб ва лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилганидан келиб чиқиб, кредит линияси ресурсларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) ва тижорат банклари кесимида тақсимлаш;

    лойиҳа фабрикалари ва лойиҳа гуруҳлари томонидан тижорат банклари билан ҳамкорликда лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларнинг сифатли ва қисқа муддатларда ишлаб чиқилишини таъминлаш;

    тадбиркорлик субъектлари ҳамда тижорат банклари томонидан кредит линияси маблағлари самарали ва манзилли ишлатилиши устидан тизимли мониторинг ишларини ташкил этиш;

    вазирлик, идора ва ҳудуд раҳбарларининг кредит маблағларини ўзлаштириш, лойиҳаларни амалга ошириш ва белгиланган муддатда ишга тушириш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш.

    4. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш.Вафаев) ресурслар ҳудудлар ва тижорат банклари кесимидаги тақсимотга мувофиқ тижорат банкларининг талабномаси келиб тушгандан сўнг уч кунлик муддатда тижорат банкларига жойлаштирилишини таъминласин.

    5. Тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратаётган маблағларнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан мақсадли ишлатилиши ва қайтарилиши устидан тизимли мониторинг ҳамда назорат қилиш тавсия этилсин.

    6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

    7. Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

    8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

    Ўзбекистон Республикаси

    Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

    Тошкент шаҳри,

    2022 йил 19 апрель

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates