ЕХҲТ ДИИҲБ ҳисоботи сайловлар соҳасида мулоқот ва амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди

    Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) делегацияси Тошкентга амалий ташриф буюрди.

    Делегация раҳбари - 2021 йили Ўзбекистонда ўтган Президент сайловини кузатиш бўйича ДИИҲБ Миссияси раҳбари Оуэн Мерфи. Делегация таркибидан Овоз беришнинг янги технологиялари бўйича ДИИҲБ катта маслаҳатчиси Владимир Мисев, ДИИҲБнинг Сайловлар бўйича маслаҳатчилари Ксения Дашуцина ва Мартина Баркер-Циганикова бор.

    Ташрифдан асосий мақсад - 2021 йили бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича ДИИҲБнинг Якуний ҳисоботини тақдим етиш ҳамда амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилишдан иборат

    Ташриф дастуридан Марказий сайлов комиссияси, Олий Mажлис Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, шунингдек, Омбудсман ва Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социаль-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Экология партиясининг раҳбарлари билан учрашувлар жой олган.

    Делегация жорий йил 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомходжаев билан учрашди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

    Оуэн Мерфи учрашув учун самимий миннатдорлик билдирар экан, сўнгги йилларда ЕХҲТ ДИИҲБ ва Ўзбекистон ўртасида сайловлар соҳасида қарор топган ва тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик, халқаро стандартларга мос илғор тажрибаларни жорий этишга хизмат қилаётганини таъкидлади. Сайловдан кейинги даврда сайловни кузатиш натижаларидан сўнг ДИИҲБ фаолиятининг муҳим жиҳатларига эътибор қаратди.

    Учрашувда якуний ҳисоботнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

    Делегация аъзолари бўлажак сайловларни ўтказишнинг ҳуқуқий асослари ва амалиётини такомиллаштиришга қаратилган Ҳисоботдаги тавсияларни баён этар эканлар, ушбу тавсиялар нафақат сайловни ташкил етиш учун масъул давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, балки сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти ва бошқа манфаатдор томонлар томонидан кўриб чиқилиши учун мўлжалланганлигини таъкидладилар.

    Марказий сайлов комиссияси Раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатишда иштирок этгани учун ЕХҲТ ДИИҲБга миннатдорлик билдирди. Миллий сайловларимиз тарихида биринчи марта ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ва Европа парламентининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан мазкур сайловда халқаро сайловларни кузатиш миссияси ташкил этилганини таъкидлади.

    Миллий сайлов тизими салоҳиятини янада ошириш ва мустаҳкамлашда ҳамкорлик масалалари суҳбатнинг алоҳида мавзуси бўлди. Бу борада ўзаро тажриба алмашиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш соҳасидаги мавжуд халқаро нормалар ва амалиётлар билан танишиш алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

    “Марказий сайлов комиссияси, мазкур ҳисоботни сайловлар соҳасида ЕХҲТ ДИИҲБ билан мулоқот ва амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун асос сифатида қабул қилиш мумкин, деб ҳисоблайди”, - деди З.Низамходжаев.

    Ушбу ҳисобот ҳажман ва мазмунан ғоят жиддий ҳужжат эканлиги қайд этилди. Айни пайтда, Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ/ДИИҲБ тавсияларини ўрганиш ва ушбу тавсияларни қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича идоралараро экспертлар гуруҳи фаолият юритмоқда. Тавсияларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳужжат барча манфаатдор идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилади.

    Якуний ҳужжатни ўрганиш учун БМТ Тараққиёт дастури, Сайлов тизимлари халқаро фонди ва ЕХҲТ Лойиҳалари координатори, халқаро экспертлари ҳам жалб қилингани таъкидланди.

    Ўз навбатида, Оуэн Мерфи сайлов жараёнини янада такомиллаштириш ва таклиф этилган тавсияларни амалга оширишда Ўзбекистонга техник кўмак кўрсатишга ДИИҲБ тайёр эканлигини билдирди.

    Томонлар икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлаб, сайлов кампаниялари ва уларнинг ЕХҲТ Сайловни кузатиш бўйича миссияси томонидан баҳоланиши давлатимизнинг демократик сайлов тизимини шакллантириш ва ривожлантиришга сезиларли таъсир кўрсатаётганини таъкидладилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates