баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида давлат бюджети маблағларидан қандай фойдаланиляпти?

     Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида 73 та сув ва сел-сув омборлари ўрганиб чиқилди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “2020 йил давомида Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

    Таъкидланганидек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 2020 йил давомида республика бюджети маблағлари ҳисобидан бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилган. Хусусан, сейсмологик мониторинг тизимини янада ривожлантириш мақсадида Хумсон, Ангрен, Сўх, Нанай, Кўлқудуқ сейсмостанцияларининг қурилиши якунланиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди. Гидротехник иншоотларда юзага келиши мумкин бўлган авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида 73 та сув ва сел-сув омборлари ўрганиб чиқилди.

    Тадбирда депутатлар томонидан Бухоро ва Сирдарё вилоятларида 2020 йилда содир бўлган табиий ва техноген офатларнинг оқибатларини бартараф этишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг муҳандислик, қидирув-қутқарув, авария-тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ижобий баҳоланди.

    Шу билан бирга, йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан вазирликнинг ички молиявий назорат хизмати, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти ҳамда Ҳарбий прокуратура томонидан ўтказилган назорат тадбирларининг натижаси бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар ҳам муҳокама қилинди.

    Депутатлар томонидан соҳада йўл қўйилган молиявий хато ва камчиликлар, унинг келиб чиқиш сабаблари, йўл қўйилган мавжуд молиявий хатоликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ҳам танқидий кўриб чиқилди.