Геология-қидирув ишларида янги технологиялар қўлланилмоқда

    Илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида геология-қидирув жараёнига аэрогеофизик усул ва ускуналар жорий этилмоқда. Бу истиқболли геологик ресурсларни юқори аниқликда белгилаш имконини беряпти.

    Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шамсиддин АЛИМОВ бу ҳақда шундай деди:

    — Ноанъанавий геология ишлари, янги техника, технологияларни қўллаган ҳолда Арнасой, яъни Жиззах ҳудудидан уран объектларини топдик. Айни пайтда замонавий модернизация ҳисобига олган аэрогеофизика ускунасини вертолётда учириб, майдон аномалиясини кўтариб, ер устида қиладиган уч йиллик ишимизни қарийб бир-икки ойда бажаряпмиз. Бунинг натижасида йилнинг бошида Чотқол-Қурама ҳудудида ўн иккита янги истиқболли структурани аниқладик.

    Йил бошида Президентимиз ушбу топилган майдонларда геология-қидирув ишларини жадаллаштириш топшириғини берган эди. Ана шу вазифалар ижроси доирасида бу ерда қидирув-бурғулаш ишларини олиб бордик. Натижада ернинг тагида 100-160 метрлик маъданли структура аниқланди. Аэрогеофизика усулини қўллаган ҳолда эса Навоий вилояти тоғ тизмаларидаги истиқболли майдонларда мис олиш имкониятимиз бор. Шунингдек, Зиёдин, Зирабулоқ тоғларидаги асосий маъдан кон майдонларига параллел бўлган жанубий ҳудуддаги худди шундай учта истиқболли майдонларда ҳам иш олиб борамиз.

    Айни пайтда бурғулаш ишлари кетмоқда. Шу кунгача ўртача 6 минг метрдан ортиқ бурғулаш ишлари бажарилди. Дастлабки натижалар бўйича ўртача ҳисобда 25 тоннадан ортиқ ресурс олиш мўлжалланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates