Калибр клуби «Ватанпарвар» ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази қошида ташкил этилган бўлиб, клубнинг асосий мақсади ов ва узоқ масофаларга ўқ отиш спорти ҳаваскорлари, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажриба алмашиш ҳамда республика ҳудудида узоқ масофаларга ўқ отишни оммалаштириш ҳисобланади.
Ушбу клубнинг асосий йўналишларидан бири Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси, Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, жисмоний тарбия ва спорт субъектлари билан узоқ масофаларга ўқ отишни ривожлантириш бўйича ҳамкорликда ишларни олиб бориш ҳисобланади.
«Калибр» узоқ масофаларга ўқ отиш клуби Низомига мувофиқ, ушбу клубга фақатгина Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига аъзо бўлган (қурол олиб юришга ҳақли) фуқаролар қабул қилинади.
Бирлашма ниқобланиш, жойга мослашиш, ориентирланиш, қийин шароитларда яшовчанлик борасидаги ўз тажриба ва кўникмаларини ҳарбий хизматчиларга ўргатиш бўйича маҳорат дарслари ўтиб бориши белгиланган.
Шу билан бирга, эндиликда клуб аъзолари, ҳарбий хизматчилар иштирокида қийин шароитларга мослашган ҳолда узоқ масофаларга ўқ отиш бўйича мусобақалар ўтказиб борилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи
«Ватанпарвар» ташкилоти