Мақсад – барча учун очиқ ва дўстона муҳит яратиш

    3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни мамлакатимизда ҳам ҳар йили кенг нишонланиб келинмоқда.

    Мазкур сана муносабати билан Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан ҳам бир қатор хайрли тадбирлар ўтказилди.

    Жумладан, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабларда "Қувноқ стартлар" ўйинлари, шахмат-шашка спорт мусобақалари ташкил этилди. Болаларга совғалар улашилди.

    Чирчиқ спорт мактаби томонидан шаҳардаги 23-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда ўзгача шукуҳ билан ташкил этилган шахмат-шашка беллашувларида ўқувчилар бор маҳоратини намоён этди. Тадбир сўнггида Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан ажратилган спорт кийимлари жамланмаси ўқувчиларга берилгани эса болажонлар учун ажойиб совға бўлди.

    Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад, бутун дунёда амалга оширилаётган дастур ва лойиҳаларда имконияти чекланган болалар ҳам тенгдошлари билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этиши, уларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олиниши, барча учун очиқ ва дўстона муҳит яратишдан иборат.

    Илҳом Раҳмонов

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates