Мактабгача таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича таклифлар билдирилди

    Мактабгача таълим вазирлигининг ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева тизимда коррупциянинг олдини олиш мақсадида вазирлик илгари сурган бир қатор таклифларни айтиб ўтди.

    Мактабгача таълим вазирлиги томонидан АОКАда ўтказилган брифингда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева тизимда коррупциянинг олдини олиш мақсадида вазирлик илгари сурган бир қатор таклифларни айтиб ўтди.

    Қайд этилишича, улар орасида мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи ходимлар ва қатновчи болалар сонини аниқ билиш ҳамда қўшиб ёзишларнинг олдини олиш мақсадида “Face ID” тизимини жорий қилиш, тизим ходимларининг ойлик маошлари пастлиги масаласини кўриб чиқиш кабилар бор.

    Билдирилишича, мактабгача таълим тизимида маошлар пастлиги ҳисобига коррупция ҳолатлари келиб чиқмоқда. Маълумот учун, МТМ ошпази 680 минг сўм, ҳисобчиси 1,6 млн сўм, МТТ раҳбари 1,5 млн сўм маош олиши аниқланди.

    Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларига белгиланаётган нархлар номутаносиблигини ўрганиш кўзда тутилган. Тошкентда бир кг мол гўшти 44 минг, Қашқадарёда 57 минг этиб белгиланган. Агар нархлар баланд белгиланса, маблағ ноқонуний тарзда ўзлаштирилишига асос бўлади. Бозордан паст белгиланиши эса сифатсиз маҳсулот харидига олиб келади. Шунинг учун нарх белгилашда меъёрни йўлга қўйиш кераклиги айтилади. МТТларда етказиб берилаётган озиқ-овқат нархларини сунъий оширмаслик мақсадида импорт озиқ-овқатларига қўйиладиган устама ҳақи фоизларини чегаралаш лозим.

    Ижтимоий соҳада амалга оширилган жиноятлар учун жавобгарлик чорасини кучайтириш ва жазо муқаррарлиги ҳамда таъсирчанлигини таъминлаш, тизимнинг барча жараёнларига ахборот технологияларини кенг жорий этиш, бухгалтерия ҳисоб-китоби ва ҳисобот тизимини соддалаштириш ва автоматлаштириш орқали бир-бирини такрорлаётган ишлар ҳажмини камайтириш ҳам таклиф этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates