Овжасойда 10 та оилавий меҳмон уйи ўз фаолиятини бошлади

    Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг Овжасой қишлоғида бир кунда 10 та янги оилавий меҳмон уйи очилди.

    Туризм ва спорт вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилояти бўйлаб олиб борилган ўрганишлар натижасида Овжасой қишлоғи, Санам маҳалла биносида Вазирлик ташаббуси билан Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти, туман ҳокимлиги, туман давлат хизматлари маркази, туман солиқ инспекцияси масъул ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

    Сайёр қабулда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган 10 нафар хонадон соҳиблари шу жойнинг ўзида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестридан кўчирма ва махсус гувоҳнома тақдим етилди. Масъуллар томонидан ташаббускорларга туризмни ривожлантириш, туристик хизмат турларини кўпайтириш ва яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилиб, Вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 7-августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг туристик салоҳиятга эга туман маҳаллаларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда. Шунингдек, Оҳангарон туманининг Ертошсой ва Овжасой қишлоқларига “Туризм маҳалласи” мақомини беришга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates