Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди

    Инвестициялар 18 август 2022 1296

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи чоғида жорий йил 17 августда Жидда шаҳрида Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбирда Саудия Арабистони томонидан инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси – «АWА Поwер» бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад Абунаян, Саудия Арабистонининг «Dr. Sulaiman Al-Habib Medical Group», «Jamjoom Pharma», «Al-Rajhi International Investment», «Flynas», «Al Safeer Travel, Tourism and Umrah Services», «Silk Road Co.», «Alfaris International Group », «Ал- Al-Moatasem Trading Company », « United Feed », «Nesma Infrastructure & Technology», « Mepco», «Almutlaq Group», «Umm Al Qura Development & Construction», «Bin Dawood Holding Company», «Batterjee Group Company», «BMG Financial Advisor» каби 30 дан ортиқ йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик саноат корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

    Ўз чиқишлари давомида томонлар ўзаро муносабатларнинг юқори даражаси ва ишончлилигини қайд этиб, бунга икки мамлакат раҳбариятининг турли даражадаги алоқаларни кенгайтиришга бел боғлагани сабабли эришилаётганлигини таъкидладилар. Инвестициявий, саноат ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар таҳлил этилди. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони компаниялари инвестиция битимлари ва савдо шартномалари сонини кўпайтириш ҳамда биргаликда иш олиб борилаётган соҳаларни кенгайтириш мақсадида янада фаол ҳамкорлик қилишга таклиф этилди.

    Саудия Арабистони томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини олқишлади. Хусусан, сўнгги йилларда мамлакатга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантириш мақсадида хорижий инвесторларнинг қулай фаолият юритишлари учун яратилган шароитлар, инвестиция муҳитининг яхшиланганлигига юқори баҳо берилди.

    Шунингдек, Саудия Арабистони компанияларига мамлакатнинг саноат салоҳияти, фармацевтика, кимё ва нефть-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Тегишли вазирликлар, идоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳар бир соҳанинг инвестиция ва саноат салоҳиятининг тақдимотларини ўтказди, аниқ истиқболли лойиҳаларни таклиф этди.

    Очиқ муҳокамалар сессияси давомида иштирокчилар аниқ лойиҳавий таклифлар, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини ҳимоя қилиш механизмлари, бошқа компанияларнинг муваффақиятли тажрибалари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, «G2B» ва «B2B» форматларидаги учрашувлар, ўз навбатида, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини таҳлил қилиш, бўлажак шерикларнинг манфаат ва эҳтиёжларини тушуниш, янги ғоялар ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш имконини берди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Ишбилармонлар Кенгашининг 4-йиғилиши якунида келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда энергетика, кимё саноати, инфратузилмавий ва уй-жой қурилиши, фармацевтика, тиббиёт, транспорт ва логистика соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини белгилаб берувчи 15 та қўшма ҳужжат имзоланди. Шартномаларнинг умумий миқдори 13,1 миллиард доллардан ошди ва бу икки мамлакат ўртасидаги сўнгги 30 йиллик муносабатлар тарихидаги энг катта натижадир.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates