Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2021-2022 йилларда раислик қилади

    Ҳукумат 17 сентябр 2021 7428

    Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021-2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг ШҲТдаги раислигидаги устувор вазифаларини баён қилди. Булар:

    - ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;

    - Ички минтақавий савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

    - Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш;

    - ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;

    - ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

    - камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш;

    - ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;

    - ШҲТнинг Эзгу ният элчисини институтини жорий қилиш;

    - туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш;

    - юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи “Йўл харитаси”ни қабул қилиш.

    Ўзбекистон раислиги даврида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорларимиз билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates