Ўзкомназорат веб-сайтларга ҳужум уюштираётган хакерларни огоҳлантирди

    Хавфсизлик 31 октябр 2020 537

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ҳужумлар уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айни вақтда веб-сайтларнинг иш фаолияти тикланган. 

    Ушбу ҳолат Ўзкомназорат томонидан тегишли ваколатли органлар билан бирга ўрганилмоқда, ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб қонунчиликка мувофиқ ўрнатилган тартибда чоралар кўрилади.

    Маълумот учун: компьютер ахборотидан, яъни ахборот-ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва уларнинг таркибий қисмларидаги ахборотлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, ушбу ҳаракат ахборотнинг йўқ қилиб юборилиши, тўсиб қўйилиши, модификациялаштирилиши, ундан нусха кўчирилиши ёхуд унинг қўлга киритилишига, ЭҲМ тизими ёки уларнинг тармоқлари ишининг бузилишига сабаб бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши яъни жиноий жавобгарлик белгиланган.

    Ўша ҳаракат бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, у ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиши мумкин.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates