Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўкиб кетди

    Ташвишли хабар 26 май 2023 2137

    ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган. 

    25 май куни соат 14.00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган.

    Қолган 2 нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

    Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

    Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates