баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    «Қамчиқ» довонида ёқилғи ташувчи юк машинаси ёниб кетди

    Ҳодиса натижасида ёқилғи қуйиш машинасининг салонида бўлган икки киши ҳалок бўлган.

    Бугун соат 14:25 да Тошкент-Ўш халқаро автомобильʼ йўли «Қамчиқ» довонининг 260-километрида Фарғона водийси томон ҳаракатланаётган ёқилғи ташувчи юк машинасида (бензовоз) ёнғин келиб чиққан.

    Мазкур ҳолат юк машина ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган.

    Фавқулодда вазият юзага келган жойга ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси зудлик билан етиб борган. Қутқарувчилар ёниб кетган юк машинасини тезда ўчиришга муваффақ бўлдилар, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates