Қарши шаҳрига Россия ва Қозоғистондан парвозлар давом этяпти

    Транспорт 20 октябр 2020 947

    Azur Air ва Ural airlines авиакомпанияларининг Boeing 757, 767 ва Airbus 321 neo самолётларида амалга оширилган чартер рейсларда Россия Федерациясининг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Қарши шаҳрига жами 1 292 фуқароларимиз соғ-омон етиб келишди.

    Белгиланган тартиб қоидага биноан фуқароларимиздан 14 кун уй ёки меҳмонхоналарда яккаланиши ва бунинг ижросини таъминлаш мақсадида мажбуриятни тўлдириши тушунтириб ўтилди.

    Шунингдек Чимкент шаҳридан учиб келган доимий ҳамкоримиз SCAT Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 ҳаво кемасига сифатли хизмат кўрсатилди. Ушбу рейс орқали учиб келган 114 нафар Қозоғистонлик мутахассислар кутиб олинди.

    Бугун Қарши халқаро аэропортига SKY KG Airlines компаниясига тегишли бўлган лаборатория ҳаво кемаси келиб қўнди.

    Мазкур парвоз ҳаво кемаларининг учиб-қўнишидаги, ердаги инфратузилма, парвозлар хавфсизлиги, шунингдек ва радио-техник ускуналарни текширувини амалга оширади, деб хабар беради Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates