“Тўрт йил ўқиб, фақатгина дипломни қўлтиқлаб кетишга ҳаққим йўқ эди”

    Азиза Холбоева ёғоч қурилиш материалларини митти зараркунандалардан ҳимояловчи янги кимёвий антисептик восита яратди.

    Илм-фан инсонни юксакларга кўтаради. Ўқиш, изланиш орқали орттирган тажрибамиз, билимларимиз нури ҳаётимиз давомида сўнмас машъал бўлиб хизмат қилади. Термиз давлат Университети ноорганик кимё ихтисослиги таянч докторанти Азиза Холбоева мана шу сабоқни англаганлардан. У сира ҳам тиниб билмайди. Туну кун билимини бойитишни, янгиликлар яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ёшлигида бувисининг турли гиёҳлардан дорилар тайёрлашини кўрган Азиза ўсимликлар таркибига, улардан янги нарса яратишга қизиқиб қолади. Мана шу истак уни кимё соҳасига етаклади. Азиза шу даргоҳда ўқиб, мақсади сари интилади.

    Биламизки, Республикамизнинг Қороқалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё каби ҳудудларда термит ҳашороти кўп учрайди. Азиза Холбоева ёғоч қурилиш материалларини митти зараркунандалардан ҳимояловчи янги кимёвий антисептик восита яратди. Улар ёғочларни еб, катта зиён етказади. Мана шу хавф сабаб аҳоли қурилишда ёғоч материалларини ишлата олмайди. Бошқа воситадан фойдаланиш эса ортиқча маблағ талаб қилади.

    — Биз ишлаб чиқаришга татбиқ этаётган антисептик антиперин восита ёғоч материалларига суртилганда ёки сепилганда термитлардан ишончли ҳимоя қилади, — дейди Азиза. — Қолаверса, ёғочга бундай ишлов берилган сўнг 700 градусгача иссиқликка дош беради. Яъни фавқулодда ёнғин ҳолатларида бирдан ёниб кетмайди. Ёнғин кучайишининг ҳам олди олинади. Тадқиқот натижаларим Маъмун академиясининг қадимий ёдгорликларида қўлланилиб, ҳақиқатдан ҳам биз тавсия қилаётган восита ёғочни ҳимоя қила олиши исботланди. Ҳозирги кунда Республика термиталогия маркази билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз.

    Азизанинг биринчи галдаги мақсади доимо ҳаракатда бўлиш, ўқиш, изланиш. Мамлакатимиз кимё саноатида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни ният қилган инноватор бугунга қадар кўплаб ютуқларни қўлга киритди. “Юрт келажаги” (2013), “Юксак маънавиятли авлод”(2014), танловларида ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, “Улуғбек” давлат стипендияси (2014-2015), “Ўзбекистон белгиси”(2015) кўкрак нишони билан тақдирланиб, 2019 йилда имтиёзли ипотека кредити асосида уй соҳиби бўлди. Ютуқлари боисини шундай таъкидлайди:

    — Бакалаврга шартнома асосида қабул қилинганимда ўқишга кирганимни ота-онамдан яшириб, кира олмадим деб айтмоқчи бўлганман. Сабаби моддий аҳволимиз яхши эмасди. Тўсатдан хабар топган дадам: “Қанчалик қийналсам ҳам, сени ўқитамиз”, деган. Мен ота-онамнинг пешона тери эвазига тўрт йил ўқиб, шунчаки дипломни қўлтиқлаб кетишим мумкин эмаслигини англаганман. Яхши ўқиб, улар кўксини фахрга тўлдирадиган фарзанд бўлишга интилганман. Ютуқларга эришишимда устозим Ҳайит Тўраевни хиссаси катта. Улар бир гапни уқтирадилар: “Илм йўлини танлаган инсоннинг тўхтаб қолишга ҳаққи йўқ” Шундай экан мен доимо изланишдаман.

    Тенгдошларини илҳомлантириб, ютуқларга бошловчи етакчилар, олим ва маърифатпарвар инсонлар давр таянчи. Мана шундай янгилик яратишга қодир бўлганлар жамиятни юксалтиради.

    Феруза Жўраева,

    журналист

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates