Туркия нашри: Мамлакат 30 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор Конституцияга ўзгартириш киритишни халқ овозига қўймоқда

    Туркияда нашр этиладиган «Milliyet» газетаси саҳифасида «Янги Ўзбекистонни қуриш жараёнида янги Конституция референдуми» сарлавҳали мақола босилиб чиқди.

    Унда мамлакатимиз 2016 йилдан буён “Янги Ўзбекистон” ғояси остида минтақа ва жаҳон сиёсатининг самарали иштирокчиси сифатида муҳим ташаббусларни илгари сураётгани, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бошланган “Учинчи Ренессанс” даври ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар барчанинг эътиборини жалб қилаётгани қайд этилган.

    Сиёсатшунослик доктори, профессор, Анқара инқирозларни ўрганиш ва сиёсий тадқиқотлар марказининг раҳбари Сайфиддин Эрол қаламига мансуб ушбу салмоқли мақолада 30 апрелда бўлиб ўтадиган навбатдаги референдумда ўзбек халқининг ҳукмига ҳавола этиладиган Янги Конституция Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнининг ҳуқуқий асосини яратишига ҳамда халқчил сиёсий ислоҳотларнинг энг муҳим ҳужжатига айланишига ишонч билдирилган.

    “Мазкур референдумни мамлакат тараққиёт стратегиялари ва сиёсий либераллашув йўлидаги қадамларнинг тасдиғи сифатида талқин қилиш мумкин. Чунки мамлакат истиқлолга эришганидан буён ўтган 30 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор Конституцияга ўзгартириш киритиш референдумга, яъни халқ овозига қўйилмоқда. 65 фоизи янгиланиши кутилаётган Конституциянинг моддалари 128 тадан 155 тага, нормалари эса 275 тадан 434 тагача кўпаймоқда. Конституциянинг халқ овозига қўйиладиган янгиланган матни ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида халқнинг эътиборига ҳавола этилди. Энг муҳими шундаки, янги Конституция лойиҳаси жамоатчиликдан келган 222 715 таклифнинг аксарияти инобатга олинган ҳолда тайёрланган. Бу эса янги Конституцияга нисбатан “Халқ Конституцияси” тасаввурини кучайтиради ва демократлашув жараёнида муҳим босқичдан ўтишни таъминлайди”, деб ёзади нашр.

    Муаллиф референдумга қўйилаётган Конституция матнида мулк дахлсизлиги нормаси ҳам киритилгани ҳолда хорижий инвесторлар учун сармоя киритиш ва бизнес юритиш билан боғлиқ қулай шарт-шароитлар ҳам тартибга солинишини алоҳида қайд этган.

    Шунингдек, мақолада бўлиб ўтадиган конституциявий референдум нафақат давлат ва миллат бирлигини мустаҳкамлаш, балки ислоҳотлар воситасида бошланган либераллашув асосидаги тараққиётни жамиятнинг кенг қатламларига етказиш жиҳатидан ҳам муҳим қадам бўлиши алоҳида таъкидланган.

    “Ўзбекистон дунёга янада кучли ва ишончли тарзда очилиб бораверади. Шубҳасиз, хорижий капиталнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётгани ислоҳотларнинг таъсири ва муваффақияти билан чамбарчас боғлиқдир. Амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар билан бошқарувни такомиллаштириш, мустаҳкамлаш ва шаффофликни таъминлаш хорижий инвесторларнинг ҳам эътиборини тортиб, Ўзбекистонни жозибадор марказга айлантиради”, деб ёзади муаллиф.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates