Туз истеъмолини камайтириш орқали 2030 йилгача 7 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келгуси уч йилда дунё бўйича натрий истеъмолини 30 фоизга камайтиришни глобал мақсад, деб белгилган.

    Аммо бу борадаги чора-тадбирлар ижроси ташкилотга аъзо давлатларнинг 73 фоизи томонидан тўлиқ таъминланаётгани йўқ. Шу боис ЖССТ янги баёнот билан чиқди. Бу ҳақда ССВ ёзмоқда.

    Унда қайд этилишича, мазкур модда инсон организмига асосан ош тузи (натрий хлорид) орқали қабул қилинади. Унинг кунлик меъёри 5 грамм (бир чой қошиқ)дан ошмаслиги керак.

    Аммо ҳозир жаҳон бўйича мазкур кўрсаткич бир киши учун ўртача 10,8 граммни ташкил қилмоқда. Бошқача айтганда, ЖССТ тавсиясидан икки баравар кўп ош тузи истеъмол қилинмоқда.

    Оқибатда инсонлар ўртасида эрта ўлим хавфи йилдан йилга ошиб боряпти. Юрак-қон томир ва асаб тизими, буйрак касалликлари, ошқозон саратони, семизлик, остеопороздан азият чекувчи беморлар сони кўпаймоқда.

    Ваҳоланки, юқорида келтирилган меъёрларга амал қилиш орқали 2030 йилгача 7 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.

    Айни сабабдан ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус барча давлатларни натрий истеъмоли юзасидан самарали чора-тадбирларни амалга оширишга чақирмоқда.

    Хусусан, ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида натрий миқдори белгиланган меъёрдан ошмаслиги учун зарур чекловлар ўрнатилиши мақсадга мувофиқ.

    Истеъмолчиларга туз миқдори кам бўлган маҳсулотларни таклиф этиш учун уларни махсус ёрлиқлар билан қадоқлаш бу борада катта самара беради.

    Шунингдек, натрий истеъмолини камайтиришга қаратилган тарғибот ишларини кучайтириш талаб этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates