“Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий инновацион маркази”ни ташкил этиш муҳокама қилинди

    Фан 28 август 2020 6479

    Бугун, 28 август куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги мутахассислари ҳамкорлигида энергетика соҳасида  ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, илм-фан ва инновация йўналишлари бўйича икки томонлама алоқаларини кучайтириш, келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган ишларни муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Суҳбат давомида республикада водород энергетикасини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, экологик муаммоларнинг кучайиши, углеводород заҳираларининг камайиши, экологик соф энергия манбаларига талабнинг ортиши, технологиялар (хусусан, нанотехнологиялар)нинг ривожланиши сабабли дунёда водород энергетикаси соҳасида изланишларни кенгайтириш учун кучли туртки бўлди. Мазкур изланишларнинг аксарияти, ҳозирда бошланиш даврини ўтаётгани муносабати билан, илмий-тадқиқотлар ва тажриба конструкторлик ишларига етарли эътибор берилса, мамлакатимиз водород энергетикаси бўйича дунёда ўзига хос мавқени эгаллаши мумкин.

    Шу муносабат билан, Инновацион ривожланиш вазирлиги Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар академияси билан ҳамкорликда “Водород энергетикаси технологиялари илмий-амалий инновацион маркази”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи ишлаб чиқилди.

    Ташкил этилиши режалаштирилган марказ республикадаги илмий ва олий таълим муассасаларининг соҳани ривожлантириш борасидаги имкониятларини бирлаштириши, тадқиқотлар олиб бориш учун полигон яратиши, ҳорижий илғор илмий марказлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини ошириш, докторантлар, талабалар ва магистрлар учун амалиёт ўтиш базаси бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган.

    Ўзбекистон Республикасининг энергия тизимига ўзгарувчан қайта тикланувчи энергия манбаларининг таъсирини ўрганиш бўйича республика энергия тизимида иш олиб борувчи ташкилотлар — Энергетика вазирлиги, Фанлар академияси, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва КДЦ “Энергия” мутахассислари таркибидан иборат ишчи гуруҳ АҚШнинг USAID агентлигининг “Power the Future” минтақавий дастури амалий ёрдами билан онлайн-тренинглар асосида бир қанча тадқиқотларни олиб бормоқда.

    Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси Ўзбекистон Республикасида Париж келишувини ратификация қилиниши мамлакат учун бир қанча мажбуриятларни белгилаб қўйди. Шу муносабат билан, Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасида чиқариб юборилаётган иссиқлик, йўлдош ва факел газлари салоҳиятини ҳамда фойдаланишга мувофиқлилигини ўрганиш, ёқилғисиз қўшимча энергияни ишлаб чиқаришда иккиламчи энергия ресурслардан фойдаланиш имконияти ўрганилмоқда.

    Ёқилғи-энергетика тармоғини инновацион ривожлантириш ва соҳада илмий-тадқиқот ишланмаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат илмий-техника дастурлари доирасида лойиҳалар танловлари ўтказилмоқда. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги лойиҳалар танлови натижаларига кўра “Саноат корхоналарининг энергия истеъмоли мониторинги учун автоматлаштирилган дастурий маҳсулот яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа йиллик 460,0 млн сўм ҳажмда молиялаштирилмоқда.

    Танловга келиб тушган бошқа лойиҳалар бўйича танлов босқичлари якунига етказилмоқда. Энергетика вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ўтказиладиган лойиҳалар танлови учун жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра умумий қиймати 39,3 млрд сўм бўлган жами 24 та тематик лойиҳа мавзулари тақдим этилган. Ушбу мавзулар ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилиб, ижобий баҳоланган тематик мавзулар бўйича танлов эълон қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates