Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кино ҳафталик старт олди

    Кинематография агентлиги ташаббуси билан 7-11 май кунлари 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган кино ҳафталик бўлиб ўтади.

    Бугун Алишер Навоий номидаги киносаройда кино хафталикнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Агентлик ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда режиссёр Шуҳрат Маҳмудов томонидан суратга олинган “Матонат” ҳужжатли фильми ва режиссёр Али Ҳамроев раҳбарлиги остида 4 нафар ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган “Унутилмас қаҳрамонлар” туркум 8 та ҳужжатли фильмлари премьера қилинди.

    Очилиш маросимида Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Бош директорнинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУК директори Баҳодир Одилов, "Республика кинофонди" раҳбари Элжон Аббосов, режиссёрлар Али Ҳамроев ва Шуҳрат Маҳмудовлар сўзга чиқишди.

    Премьера аввалида фильмлар ҳақида фикр билдирилиб, ижодий жамоа саҳнага таклиф этилди. Сўнгра "Матонат" фильмининг премьераси ўтказилди.

    Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates