1 августдан бошлаб театрларда билетлар ягона электрон тизим орқали сотилади

    Туризм 26 май 2020 1584

    “Ўзбекистон Республикасида музей ва театрларнинг маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

    Унга кўра:

    2020 йил 1 августдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва “Бухоро” давлат музей-қўриқхонасида чипталарни сотиш блокчейн технологияси асосида Билет операциялари ягона электрон тизими (БОЯЭТ) орқали амалга оширилади;

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари биринчи навбатда маданият объектларига олиб борадиган йўлларда туристик ахборот-ишора белгиларини ўрнатилишини таъминлайди;

    маданият объектларнинг маъмурияти объект ҳудудида жойлашган санитария-гигиена шохобчаларининг бепул фаолият кўрсатишини ва уларга олиб борадиган белгилар ўрнатилишини таъминлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates