1 июлга қадар ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқловчи “Е-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилади

    Рақамлаштириш 25 феврал 2021 1280

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–5006-сон, 24.02.2021 й.) қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими киритилди.

    Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш ҳамда Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармалари ташкил қилинди.

    Шунингдек, 2021 йил 1 мартдан вазирликка тўғридан-тўғри бўйсунувчи Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

    Вазирлик ҳузуридаги “Мониторинг хизмати” давлат муассасаси ва вазирлик марказий аппаратидаги Ички назорат хизмати негизида Ички аудит ва комплеанс-назорат бошқармаси ташкил этилди.

    Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳудудий бўлинмалари балансида турган бино-иншоотлар 2021 йил 1 мартдан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади.

    Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бир қатор ҳуқуқлар берилди. Вазирлик, жумладан, қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиши мумкин.

    Бундан ташқари, Кадастр агентлиги тизимидаги Республика аэрогеодезия марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудлараро бўлинмалари ташкил этилди.

    2021 йил 1 июлга қадар ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича “Е-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates