1 мартдан АИ-80 русумли автобензин нархининг ошиши расман маълум бўлди

    Саноат 27 феврал 2023 878

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр АИ-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.

    “Ўзбекнефтгаз” АИ-80 русумли автобензин нархини кескин ошишининг олдини олиш бўйича белгиланган “ноль” ставкадаги акциз солиғининг муддати 1 мартга қадар амал қилишини маълум қилди.

    Маълум қилинишича, 2023 йил 1 мартда юқоридаги тартибларнинг амал қилиш муддати (имтиёзли давр) якунлангандан кейин акциз солиғи ҳисобланиши ва биржада нархларнинг эркин (ўсиш даражаси чекланмасдан) шаклланиши ҳисобига АИ-80 русумли автобензин нархи ошиши кутилмоқда.

    Бунда, 1 мартдан бошлаб биржа савдоларига жойлаштириладиган 1 тонна маҳаллий АИ-80 русумли автобензин бошланғич нархи 6 863 000 сўмдан, импорт автобензини нархи 8 036 000 сўмдан шаклланиб, биржа савдолари якуни билан нархлар ўртача 8 150 000 сўмни (1 литр учун 6 100 сўм) ташкил этиши кутилмоқда.

    Бунда, нархлар ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр АИ-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.

    Маълумот учун: Республика ҳудудида 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида об-ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши ҳамда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолиятига чекловлар жорий этилганлиги аҳолининг АИ-80 русумли автобензинига бўлган талаби таклифга нисбатан кескин ошишига олиб келди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates