Булоқбошида иссиқхонадан 1 миллиард сўмлик маҳсулот экспорт қилинаяпти

    Андижон  вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Булоқбоши туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.  

    Жараёнда вилоят раҳбари Юксалиш маҳалласи ҳудудидаги Абдулҳаким Тўланов раҳбарлик қилаётган «Нектар агро» МЧЖ томонидан ташкил этилган иссиқхонанинг фаолияти билан танишди. Мутасаддилар билан мулоқот ўтказиб, фаолиятни янада ривожлантириш юзасидан тавсиялар берди.

    Мазкур гидропоника усулидаги замонавий иссиқхона 2 миллион АҚШ доллари инвестиция ҳамда тадбиркорнинг 500 минг АҚШ доллар маблағи ҳисобига бунёд этилган. Иссиқхонанинг 1,8 гектарида помидор, 1 гектарида эса булғор қалампири ва бодринг етиштирилади.

    Мавсум давомида 200 тоннадан зиёд ҳосил етиштирилиб, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия каби давлатларга 1 миллиард сўмлик экспорт амалга оширилмоқда. Натижада маҳалланинг 10 нафар фуқароси мавсумий, 15 нафари доимий иш билан таъминланди.

    Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates