1 сентябрдан МДҲ мамлакатлари фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгаради

    Долзарб 21 июн 2021 1181

    2021 йил 1 сентябрдан Россия Федерациясига кириш МДҲ мамлакатларининг барча фуқаролари учун фақат «Путешествуй без COVID-19» (COVID-19сиз саёҳат қил) иловаси орқали кириш мумкин бўлади.

    Барча мамлакатларга қўшилиш қатъий тавсия этилган», — деб эълон қилди МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилишида Россия Федерацияси Бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук. У 1 июлдан «COVID-19сиз саёҳат қил» иловаси орқали кириш Евроосиё иқтисодий кенгашига аъзо мамлакатлар учун, 1 сентябрдан эса Россия ушбу тартибни МДҲ мамлакатлари учун ҳам жорий этилишига аниқлик киритди.

    «Ҳамдўстлик мамлакатлари одамлари учун Россияга кириб келиш имкони бўлиши учун бунга жуда жиддий муносбатда бўлишингизни сўрайман», — деб таъкидлади Оверчук.

    Унинг сўзларига кўра, рақамли платформа қалбаки маълумотлардан четлашишга ёрдам беради. Афсуски, бундай ҳолатлар ҳозир жуда кўпайиб кетган ва уларни текширишнинг иложи йўқ, деб ёзади «AsiaРlus».

    Евроосиё иқтисодий кенгашига аъзо мамлакатлар фуқаролари учун интеграцион бирлашма ҳудудида пандемия шароитида эркин ва хавфсиз ҳаракатланиши учун тузилган «COVID-19сиз саёҳат қил» иловаси жорий йил февраль ойида ишга туширилган эди. У iOS ва Android операция тизимлари учун ҳам очиқ бўлади.

    Мазкур платформа ёрдамида коронавирусга тест ўтказиш учун клиника танлаш ва таҳлил натижаларини олиш мумкин. Улар ҳаволада сақланади ва акс этади.

    Илова Евроосиё иқтисодий кенгашига аъзо мамлакатлари ўртасида саёҳатга чиқиш олдидан Covid-19га таҳлил топшириш учун яқин энг яқин лабораторияни топиш имконини ҳам беради. Бунда чегарани кесиб ўтиш пайтида назоратчига таҳлил натижаси бўйича QR-кодни кўрсатиш керак бўлади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates