1 сентябрга қадар Қозоғистон янги ўқув йилини бошлашнинг учта вариантини тайёрламоқда

    Таълим 13 июл 2020 1390

    Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги янги ўқув йилини бошлашнинг учта вариантини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради «Дунё» АА мухбири.

    «Казинформ» халқаро ахборот агентлиги вазир Асхат Аймагамбетовнинг интернет брифингига асосланиб, биринчи варианти масофадан туриб ўқитиш эканлигини айтмоқда.

    Иккинчи вариант эса аралашдир. Карантин чекловлари асосидаги ўқиш ҳамда масофадан туриб ўқиш жорий этилади.

    Учинчи вариант қатъий санитария чекловлари ва мунтазам режим асосидаги ўқишдир. «Болалар кабинет тизимини чеклаш асосида таҳсил олишади. Шу билан бирга овқатланиш хонасига кириш вақтлари синфларга қараб ўзгартирилади. Сменали ўқиш тартиби кўриб чиқилади», дейди вазир.

    Расмий маълумотларга кўра, 12 июль куни эрталаб Қозоғистонда 1798 та коронавирус инфекцияси аниқланган. Уларнинг 1061 таси клиник белгисиз. Республикада жами 58253 та ҳолат аниқланган бўлиб, улардан 33814 таси соғайган.